Mudofaa vazirligi tasarrufidagi Oliy harbiy ta’lim muassasalar qo‘llanmasi taqdimoti o‘tkazildi

0
920

Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида умуталим мактабларидаги чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари, «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати азолари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тошкент ҳарбий округи ҳамда Тошкент вилояти ҳарбий-мамурий сектор ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда бугунги кунда Қуролли Кучларимизни етук кадрлар билан бутлаш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар, олий ҳарбий талим муассасалари фаолияти, шунингдек, «Темурбеклар мактаби»га кириш тартиблари хусусида батафсил малумотлар берилди.

Шу куни Тошкент вилояти мудофаа ишлар бўлими томонидан тайёрланган «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий талим муассасалари» номли қўлланма тақдимоти ўтказилиб, келган меҳмонларга совға қилинди.

Айтиш керакки, ушбу қўлланмада ўқувчи ёшлар олий ҳарбий талим муассасалари ҳақидаги ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб топишлари мумкин.    

Шаҳзода Абдуллаева, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти