Кенг кўламли мулоқот

15

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси таҳлил ва талқинига бағишланган барча ҳарбий округ, ҳарбий қисм ва муассасаларни қамраб олган видеоконцеренция тарзидаги тадбир ўтказилди.
Унда Тошкент давлат юридик университети профессори Ҳайдарали Муҳаммедов ўз маърузаси билан иштирок этиб, мурожаатномада тилга олинган ҳар бир долзарб масала юзасидан шарҳ ва фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Қолаверса, мурожаатнома асосида жорий йилга белгиланган режа ва вазифаларга ҳам батафсил тўхталди.

Ватан ҳимоячилари маъруза сўнгидаги савол-жавоблар давомида ўзларининг юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга нақадар дахлдорлик ҳисси билан яшаётганликларини намоён қилдилар. Барча жабҳаларда эришилаётган ютуқлар замирида осойишталик ётиши ҳеч кимга сир эмас. Буни ҳис қилиб фаолият юритаётган сойишталик ва озодлик посбонлари эса бир дам бўлсин ўзларини юрт тақдиридан айро кўрмайдилар.

Катта лейтенант Азиз НОРҚУЛОВ, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти