Мақсадлари улкан ва хайрли

35

Фидойилик. . . Бу калом Ватан деган маъво билан ёнма-ён тилга олинади. Зеро, у юртини жон қадар севадиган инсонларнинг фазилати. Чунинг учун ҳам фидойилар эл ичида обрў топади, қадрланади. Президентимизнинг коронавирус пандемиясига қарши курашда фидойилик кўрсатган юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисидаги фармонига биноан бир гуруҳ ҳарбий шифокор ва мутахассислар давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлишди. Улар қаторида Мудофаа вазирлиги Санитария-епидемиология назорат маркази бактериология бўлинмаси бошлиғи тиббий хизмат маёри Машҳура Имомназарова ҳам бор. У «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.

«Чифокорлар зиммасидаги масъулият ҳар доим залворли бўлиб келган. Чунки биз инсон саломатлигини сақлашга масъулмиз. Жамоамиз мана, неча ойдирки, эртаю кеч тиним билмай хизмат қиляпти. Фаолиятимизда аниқ ва тўғри ташхис қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, қачонки ташхис тўғри бўлса, касалликни даволаш ҳам осон кечади. Бу – тиббиётнинг олтин қоидаси. Институтда ўқиб юрган кезларимизда устозларимиз бизга шундай сабоқ берган. Олийгоҳни тамомлаб эндигина иш бошлаган давримдан, то бугунги кунгача устозларимнинг мана шу қимматли сабоқларига амал қилиб келяпман. Йиллар ўтган сари тажрибам ортди, малакага эга бўлдим. Кўп йиллик иш фаолиятим давомида шу нарсага амин бўлдимки, инсон қайси соҳада фаолият юритмасин, ўз устида мунтазам ишласа, замонавий билимларни ўзлаштирса, комилликка этар экан. . . »
Болаликка қайтиб
Мен Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ туманининг сўлим Гул қишлоғида туғилганман. Оилада беш қиз улғайганмиз. Кенжа фарзандман. Дадамнинг кўп вақти ишда ўтгани сабабли бизнинг таълим-тарбиямиз билан кўпроқ онам шуғулланарди. Онажоним – очиқкўнгил, меҳридарё аёл. Дадам эса меҳнацевар, оилапарвар, бироз қаттиққўл, шунинг баробарида юмшоқтабиат инсон. Биз, фарзандлар мана шу инсонларнинг меҳридан қониб катта бўлдик. Улардан бир инсонга ҳаёти давомида асқатадиган энг яхши фазилат ва хислатларни ўзлаштирдик. Чунинг учун оилада, ҳаётда ўз ўрнимизни топдик. Бунинг учун ота-онамдан миннатдорман.
Бизнинг оиламизда шифокорлар бўлмаган. Опаларим ҳам турли соҳаларда фаолият юритишади. Унда кимга ҳавас қилиб бу касбни танладингиз, дейсизми? Чифокорлик касбини танлашимга онам сабабчи бўлган. Болалигимда негадир онамнинг муттасил боши оғрирди. У кечалари дард билан олишиб чиқарди. Кўп шифокорларга кўрсатганмиз, лекин давоси топилмаган. Мен кенжа фарзанд бўлганим учун онамнинг ёнида юрардим. Оғриқдан азоб чекаётганини кўриб, зора оғриқ пасайса, деб онамнинг бошини босардим, уқалардим. Бир куни одатдагидек онамнинг бошини уқалаб ўтирсам: «Еҳ, менинг ҳам дардимга шифо бормикан-а, қизим? Кимдир даволай олармикан?» деди онам зорланиб. Кўзларимга ёш келди. Қани энди қўлимдан келса-ю, уни бу дарддан халос эцам. Лекин иложим йўқ эди. Бирдан миямга келган фикрдан қувониб кетдим ва «Опа (она), хафа бўлманг. Катта бўлай, шифокор бўлиб сизни ўзим даволайман», дедим йиғидан ўзимни зўрға тийиб. Онамнинг қувонганини кўрсангиз эди. Бу шодлик завқини ҳали-ҳануз ҳис қиламан. Ўша лаҳзада келажакдаги мақсадимни белгиладим. Химия ва биология фанларини кўпроқ мутолаа қила бошладим. 9-синфни битириб Тошкентдаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган лицейга ўқишга кирдим. Лицейни битириб, Тошкент тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)га ҳужжат топширдим. Омадни қарангки, талабалик бахти насиб қилди.
Ҳа, вақт ўтиб, онамнинг дардига даво топдим. Ўшанда институтнинг тўртинчи курсида ўқирдим. Онамни Тошкентга олиб келдим. Мутахассис устозларимга кўрсатдим. Онамнинг бошини МСКТ қилдирдик. Ташхис шундай бўлди: онамни муттасил қийнаб келган дард мигрень бўлиб, бошдаги қон томирлари ингичкалашиб мияда қон яхши айланмаётган экан. Чифокорлар даво чораларини ёзиб беришди ва онам дарддан қутулди!
Мақтовларнинг энг аълоси. . .
Ўқишни тамомлаб, Мудофаа вазирлиги Санитария-епидемиология назорат марказида бактериологик шифокор сифатида фаолиятимни бошладим. Орадан тўрт йил ўтгандан сўнг ҳарбий либос кийдим. Бу ҳақда ота-онамга айтганимда улар мени қўллаб-қувватлашларини билдирдилар. Айниқса, дадам жуда қувонди. Мен бу қувончнинг боисини яхши англайман. Чунки бизнинг оилада ўғил фарзанд йўқ. Бундан дадам бирор марта нолимаган бўлса-да, ўксишини билардим. Йошлигимда бир гал онам билан гаплашиб ўтириб, «биттагина ўғлимиз бўлмади-да», деганларини эшитганман. Дадамнинг мана шу гапи менга негадир қаттиқ таъсир қилган. Ўша воқеадан бир неча кун ўтгандан кейин бир куни кечаси онам билан гаплашиб ётганимизда «Қизим, бир сенгина ўғил бўлиб туғилмадинг-да», деди сўниқ овозда. «Нега унақа дейсиз, опа?» десам, «Қара, қизим, ўғли бўлмаганига даданг барибир сиқилар экан», деб йиғлагани хотирамда муҳрланиб қолган. Ўшанда «қиз бола бўлсам ҳам ўғилнинг ўрнини босадиган фарзанд бўламан», деб қатъий аҳд қилганим ёдимда. . .
Биринчи марта уйга ҳарбий либосда борган куним дадам шунчалар хурсанд бўлганки, таърифлашга тил ожиз. Пешонамдан ўпиб, бағрига босганда, «Раҳмат, қизим, менинг армонимни ушалтирдинг. Суянса тоғ бўлгудек сендек қизим борлигидан фахрланаман! » деган. Бу мен учун мақтовларнинг энг аълоси эди.
Касбим – фахрим
Чарафли касбимизнинг ўзига хос мураккаб жиҳатлари, қийинчиликлари ҳам бор. Гоҳида дам олмасдан ишлаймиз. Чунки аҳолининг бизга эҳтиёжи катта. Лекин бундан нолимайман. Чунки касбимни севаман. Соҳанинг шу каби ўзига хос томонларини билиб, англаб, бу касбни танлаганман. Қийинчиликдан қочиш бу – шифокор учун иснод. Мени нима хурсанд қилади, биласизми? Ўтаётган синовли давр ичида юртдошларимизнинг шифокорларга меҳри ортди. Чифокорлар шарафланяпти, меҳнатимиз эъзозланяпти! Бу биз учун энг катта муваффақият. Чундай экан, элу юрт равнақи йўлида хизмат қилишдан ҳеч қачон толмаймиз!
Йонимдаги бахт
Чу кунгача ҳаётда, хизматда нимагаки эришган бўлсам, бунда оиламнинг алоҳида ўрни бор. Мен мана шу муқаддас даргоҳдан куч-қувват оламан. Айнан оила инсонни энг улуғ ишларга, улкан жасоратлар қилишга илҳомлантиради.
Ҳар гал хизматдан уйга қайтар эканман, қанчалик чарчаган бўлмай, чарчоқларим остона ҳатлашим билан бир зумда тарқаб кетади, қалбимни ёқимли ҳислар чулғайди. Турмуш ўртоғим Нурбек ака оғир-босиқ, мулоҳазали инсон. Касби – инженер. Умр йўлларим шу инсон билан боғланганига шукур дейман. Касбимни тушунади. Мени доим қўллаб-қувватлайди. Хизмат тақозоси билан эрта кетиб, кеч қайтаман. Чундай вақтларда турмуш ўртоғимнинг кўмагига суянаман. Фарзандларимиз – Темурбек ва Амирбек оиламиз қувончи. Мен уларнинг тарбияси учун доим вақт ажратишга интиламан.
Режалар, мақсадлар
Режасиз, мақсадсиз ҳаётни мазмунсиз, деб биламан. Режаларим кўп. Чу вақтгача уларнинг эллик фоизига эришдим, дея айта оламан. Келажакдаги энг катта мақсадим – ўзим танлаган лаборатор йўналишида илмий иш қилиш. Мен микроорганизмлар билан, яъни микроблар, вируслар билан ишлайман. Чунинг учун илмий ишимда инсонларнинг антибиотикларга бўлган сезгирлигининг қай даражада эффективлигини ўрганмоқчиман. Беморларни антибиотикларсиз ҳам даволашни тадқиқ қилмоқчиман, ўрганмоқчиман. Нега бу мавзуни танладим, биласизми? Тобингиз қочиб, шифокорларга борсангиз, энг аввало, антибиотик тавсия қилади. Чифокорлар ҳатто ёш болаларга ҳам биринчи навбатда антибиотик ёзиб беришади. Бу ҳолат менинг ҳам бошимдан ўтган. Фарзандимни тўрт ойлигида шамоллатиб қўйганман. Педиатрга олиб борганимда кучли антибиотик ёзиб берган. Лекин изланишларимдан билдимки, чет элларда беморларга антибиотик берилмас экан. Чунки антибиотиклар иммунитетни тушириб юборади. Иммунитет тушиб кеца, инсоннинг касалликка мойиллиги ортади. Чунинг учун ҳам кузатаётган бўлсангиз, бугунги пандемия шароитида оғриб қолган беморларга антибиотик беришни тақиқлашяпти. Чу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсам, демак, ўрганмоқчи бўлаётган мавзуим долзарб аҳамият касб этади.

Маёр Гулнора ҲОЖИМУРОДОВА, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти