Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалдаги ижроси

43

Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ёш ҳарбий хизматчилар иштирокида “Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалдаги ижроси” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши ва Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда ҳар бир давлатнинг барқарор тараққиётини таъминлашда асосий пойдевор – инсон омили, унинг интеллектуал салоҳияти билан узвий боғлиқ экани таъкидланди.

Шу нуқтаи назардан, мамлакатимиз аҳолисининг катта қисми ёшлардан иборат эканлигини инобатга олсак, мазкур қатламнинг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги манфаатларини ҳимоя қилиш ва кузатилаётган долзарб масалаларнинг назарий ва амалий жиҳатдан ечимини топиш кун тартибидаги муҳим вазифалардан бири саналади.
Ёшларга оида давлат сиёсати Ўзбекистон Республикаси давлат фаолиятининг устувор йўналиши бўлиб, унинг мақсади ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни кафолатлашдан иборат.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТнинг 75-юбилей сессиясидаги маърузаси, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг устувор вазифалари ҳақида фикрлар билдирилди.Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти Кенгаши вакиллари ва ҳарбий қисм қўмондонлиги, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.