ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ЮРИДИК ШАХС ВА ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА

0
2105

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий моддий-техник таъминот базаси ҳудудида шерикчилик асосида қишлоқ хўжалиги, шу жумладан деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик маҳсулотларини етиштириш ишларини бажариш, база ҳудудига тегишли бўш ер майдонини ишлатиш учун энг яхши таклиф бўйича танлов эълон қилади.

Очиқ экин майдони – иссиқхона 0,067 га. ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (деҳқончилик чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик) ишларни бажариш, база ҳудудига тегишли бўш ер майдонини ишлатиш бўйича танловда қатнашиш имкони мавжуд бўлса, Сиздан бизнинг манзилга бизнес-режа юборишингизни сўраймиз.

Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий моддий-техник таъминот базаси.

Ишчи орган: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий моддий-техник таъминот базаси.

Ишчи органнинг масъул шахси: Мусабаев А.Х.

Ишчи орган телефон рақамлари: 90.900-02-55, 71.260-54-25

Ишчи органнинг танлов ўтказиш манзили: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчаси, “Маърифат” МФЙ, Қадрдон кўчаси 41.

Молиялаштириш манбаи: юридик шахс маблағлари ҳисобидан.

Танлов ғолибларини аниқлаш тартиби:

бизнес-режага асосан;

қишлоқ хўжалигида экинларни етиштириш ва чорвачиликни ривожлантириш таклифларини ўрганиб чиққан ҳолда энг яхши таклифни аниқлаш.

 Танлов қатнашчиларига қўйиладиган талаблар:

бизнес режаси;

ривожлантириш учун маблағ;

маҳсулот етиштириш учун техника ва жихозлар;

амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, буюртмачи (ёки Мудофаа вазирлиги бўйсинувидаги ташкилотлар) билан аввал тузилган шартномалар бўйича шартнома шартларини лозим даражада бажармаган, даъво ва суд ишлари олиб борилаётган корхоналарнинг тижорат таклифлари қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.

Тижорат таклифлари қўйидаги манзилда ҳар куни (якшанбадан ташқари) соат 9.00 дан 18.00 гача қабул қилинади: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчаси, “Маърифат” МФЙ, Қадрдон кўчаси 41.

Тижорат таклифлари эълон  берилгандан сўнг 10 кун ичида қабул қилинади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ

МАРКАЗИЙ МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНОТ БАЗАСИ