Шеъриятимиз манавиятимиз ўчоғидир

9

Буюк аждодларимизнинг босиб ўтган йўллари биз учун ҳаёт мактабини ўтамоқда.
Шарқий харбий округ қўшинлари Наманган гарнизонидаги ҳарбий қисмда Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таввалудининг 116 йиллиги муносабати билан “Шеъриятимиз манавиятимиз ўчоғидир” шиори остида шеърият кечаси ўтказилди.
Мардонаворлик билан хизмат қилаётган юрт ўғлонлари шеъриятда ҳам жуда илғор эканлиги бугунги табирда ўз исботини топди.

Шоирнинг босиб ўтган ҳаёт йўллари ва ижоди ҳақида, бундан ташқари ёзган шеърларидан намуналар ўқишди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Саида Насимхонова, шоир Қаюмжон Ҳамидий қатнашди.
Ижод кечасининг энг таҳсинга лойиқ, деб топилган шеърий чиқишлари бу кичик сержант Ўтанов Аҳмаджоннинг чиқиши бўлди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати