Sirdaryoda harbiy xizmatchilarga yangi xonadonlar kalitlari topshirildi

0
965

Ватан ҳимоячилари куни олдидан Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги томонидан ҳарбий қисмларда ҳарбий хизматчилар учун янги хонадонлари қуриб битказилиб, ўз эгаларига тантанали равишда топширилмоқда.

Бу каби тантанали тадбирнинг навбатдагиси Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида бўлиб ўтди. Унда округ қўмондонининг ўринбосари полковник Бахтиёр Ўралбоев, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар бугунги кунда ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоясига етарлича эътибор қаратилётгани ҳақида гапириб, тинчлигимиз посбонларига янги хонадонлар калитларини топширдилар. Замонавий лойиҳалар асосида қурилган уйлар шинам ва барча қулайликларга эга. Меҳмонхона, ошхона ва бошқа ёрдамчи хоналар давр талабарлига мос жиҳозланган.

Шу куни 60 нафар ҳарбий хизматчи ўз оиласи билан янги хонадонларга кўчиб ўтди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти