Бошқарувчанлик қобилиятини ҳамда тезкорлик билан аниқ қарор қабул қилиш кўникмаларини оширган ўқув

1

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари моделлаштириш ва симуляция марказида Шарқий ҳарбий округ қўшинларининг масъул офицерлари ва ҳамкорликдаги куч тузилмалари иштирокида ўқув амалий машғулотлар бўлиб ўтди.
Ўқув давомида иштирокчилар машғулот раҳбари томонидан берилган вазифалар ижроси юзасидан изланишлар олиб боришди.
Яъни куч тузилмалари билан ҳамкорликда режалар ишлаб чиқилди. Реал ҳолатга яқинлаштирилган жангнинг электрон моделлари билан ишлаш бўйича бир қатор тадқиқот ишлари ўтказилди ва олиб борилди.

Ушбу машғулотларда бошқарувчанлик қобилияти, тезкорлик билан аниқ қарор қабул қилиш каби кўникмалар синовдан ўтказилди.
Бу каби машғулотларда ҳарбий хизматчиларнинг кўникмалари мустаҳкамланиб, назарий билимлари янада оширилиши асосий мақсад этиб белгиланган.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати