Илғор бошланғич ташкилот етакчилари аниқланди

2

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари фаолиятини ўрганиш, етакчиларнинг билим ва кўникмаларини, ёшларни ўз ортидан эргаштира олиш маҳоратини, ташаббускорлигини, фаолияти давомида эришган натижаларини ҳамда бошланғич ташкилот етакчиси хонасининг жиҳозланишини баҳолаш, шунингдек, бўлинмалар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида видеоконференция тизими орқали “Мен ғолиб!” шиори остида “Энг илғор бошланғич ташкилот етакчиси” ва “Энг яхши бошланғич ташкилот етакчиси хонаси” онлайн танловлари ўтказилди.
Танловда Ёшлар иттифоқи ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилоти етакчилари ўз фаолиятларини презентация орқали намойиш этиб, таклиф этилган мутахассислар томонидан савол-жавоб қилинди ва танловларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом асосида баҳоланди.

“Энг илғор бошланғич ташкилот етакчиси” танловида учинчи ўринни Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисм бошланғич ташкилоти етакчиси майор Н. Рахимов, иккинчи ўринни Пахтакор туманидаги ҳарбий қисм бошланғич ташкилоти етакчиси майор Н. Одилов ва фахрли биринчи ўринни Қарши туманидаги ҳарбий қисм бошланғич ташкилоти етакчиси майор Ш. Сатторовлар эгалладилар.
“Энг яхши бошланғич ташкилот етакчиси хонаси” танловида учинчи ўринни Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги алоҳида қўриқлаш ва хизмат кўрсатиш базаси бошланғич ташкилот етакчиси хонаси (капитан Р.Раззоқов), иккинчи ўринни Пахтакор туманидаги ҳарбий қисм бошланғич ташкилот етакчиси хонаси (катта лейтенант Н. Қаршиев) ва фахрли биринчи ўринни Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисм бошланғич ташкилот етакчиси хонаси (лейтенант Б.Жайнаков) эгаллади.
Ғолиблар мудофаа вазирининг ўринбосари – Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонининг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти