Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик

2

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбир ҳамда байрам дастури ташкиллаштириб ўтказилди.
Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Истам Ибрагимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази тарғиботчиси тарих фанлари номзоди, доцент Саодат Сулаймонова, Ўзбекистон Қахрамони Саидали Раҳмонов, “Нуронийлар” кенгаши Олмалиқ шаҳар бўлими раиси Мухторжон Қодиров каби фан арбоблари ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари иштирок этишди.

Соҳа мутахассислари томонидан сўнгги йилларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига берилаётган эътибор, имтиёз ва имкониятлар ҳамда бугунги дориломон кунлардан шукроналик ҳиссини туйиб, ишониб топширилган жанговар вазифаларни мувафаққиятли бажаришга чорловчи фикрлар таъкидлаб ўтилди.
Тадбир якунида хизмат фаолияти давомида жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликдан юқори натижаларга эришган ҳарбий хизматчилар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар юрт ҳимоячиларини мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш йўлида фидокорона хизмат қилишларида ғайрат-шижоат бағишлайди.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати