Беш ташаббус – беш имконият!

2

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида ҳафтанинг душанба, яъни ёшлар куни доирасида “Беш муҳим ташаббус – беш имконият” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбир ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда ёш истеъдод эгаларини муносиб тақдирлаш билан бирга буюк аждодларимизга муносиб ворис сифатида тарбиялаш каби мақсадларни ўз ичига олган ҳолда ташкиллаштирилди.
Тадбир давомида ўтказилган спорт мусобақаларда ҳарбий қисмда ташкил этилган “Китобхон ёшлар”, “Ёш шахматчилар” каби тўгарак аъзолари фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритишди.

Тадбир якунида ғолиб ёшлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бу каби тадбирлар ёш авлодни она юртга садоқатли ва маънан етук этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати