Ҳарбий округ миқёсидаги энг илғор ёш китобхонлар аниқланди

1

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлигига қарашли Нуристон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Энг илғор ёш китобхон” танловининг ҳарбий округ босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти ва Нишон тумани Кенгашлари, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоят ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда ўтказилган танловда 13 нафар ёш ҳарбий хизматчи иштирок этди.
Ўзбек ва жаҳон адабиёти ҳамда шеърияти каби шартлардан иборат танловда юрт ҳимоячилари ўз билим ва қобилиятларини маҳорат билан намоён этдилар. Қизғин бахсларга бой кечган танлов қатнашчиларининг ҳар бир шарт бўйича берган жавоблари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра 1-ўринни лейтенант Даврон Жўраев, 2-ўринни кичик сержант Маъруф Шомуродов ва 3-ўринни икки нафар ҳарбий хизматчи катта лейтенант Сардорбек Бозоров ҳамда контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Жавоҳир Усмоновлар эгаллашди. Беллашув ғолиблари фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Албатта, бу каби танловлар ҳарбий хизматчилар ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати