“Энг яхши маънавият ва маърифат хонаси” танловининг қўмондонлик босқичи ўтказилди

2

Қўшинларда тарбиявий ва мафкуравий ишлар ўқув моддий баъзаларини такомиллаштириш, ҳарбий хизматчилар учун замонавий қулайликлар яратиш, шахсий таркиб зарур билимларни эгаллаши учун имкониятлар пайдо қилиш, ташаббускор шахсларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг илғор ижодкорлик тажрибаларини оммалаштириш мақсадида Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигида “Энг яхши маънавият ва маърифат хонаси” танлови ўтказилди.
Республикамизда эълон қилинган карантин қоидаларини инобатга олган ҳолда танлов видеоселектр орқали онлайн тарзда ўтказилди.
Танлов низомига кўра, иштирокчилар 2 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг чиқишлари тақдим этилаётган объектнинг замонавий ва ностандард дизайнда жиҳозланганлиги, ёруғ ва шинамлиги, белгиланган талабларга мувофиқ кўргазмали ахборот стендларининг мавжудлиги каби йўналишларда одилона ва шаффоф тарзда баҳолаб борилди.
Танлов натижаларига кўра, Фарғона шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм офицери майор Баҳодиржон Азимбоев томонидан тақдим этилган маънавият ва маърифат хонаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг навбатдаги Мудофаа вазирлиги босқичида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди.
Якунда ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати