Маънавий юксалиш бўйича ҳамкорликда янгича анъана жорий этилди

2

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги ҳамкорликда “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” доирасида тадбирларни ўтказиш бўйича янгича анъана жорий этишди.

Унга кўра, Самарқанда гарнизонидаги ҳарбий қисм (МҲО) ва Навоий гарнизонидаги ҳарбий қисм (ТОҚҚ) ўртасида “Қадриятларимиз бебаҳо бойлик” мавзусида онлайн учрашув ўтказилди.

Учрашувда ёш ҳарбий хизматчилар билан бирга фахрийлар, педагоглар, спортчи ёшлар ҳам иштирок этди.

Онлайн суҳбат жараёнида ҳар икки вилоятларнинг маънавий қадриятларини инобатга олиб, асрлар мобайнида халқимизнинг дунёқараши, онгу шууримиздан чуқур жой олган буюк қадриятларимизнинг амалий ифодаси бўлган меҳр-оқибат ва қадр-қиммат каби туйғуларнинг юксалиши борасида мулоқот қилинди.

Ҳулоса қилиб айтганда, буюк аждодларимиздан асрлар мобайнида мерос бўлиб қолган бебаҳо маънавий бойликлар, асл қадриятларимиз, халқимизнинг юксак маънавият, адолатпарварлик, маърифатсеварлик каби эзгу фазилатлари борасидаги маълумотлар алмашинувнинг мазмунлилиги онлайн учрашув иштирокчиларини келгусида ҳам ушбу тизимни давом эттиришга ундади.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати