Самарқандда мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

2

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Ҳарбий прокуратура томонидан Самарқанд гарнизонида жойлашган куч тузилмалари билан ҳамкорликда мувофиқлаштирувчи кенгашнинг жорий йил биринчи ярми сарҳисобига бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2021 йил давомида Самарқанд вилояти ҳудидидаги барча куч тузилмаларида содир этилган ва содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар, қонун бузилиш ҳолатлари танқидий кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида Самарқанд ҳарбий прокуратураси ҳамда округ қўмондонлиги томонидан қайси куч тузилмасида, айнан қайси жиҳатда, қандай ҳуқуқбузарлик содир этилди ва ўша йўналишлардаги қайси соҳаларда камчиликларга йўл қўйилганлиги чуқур таҳлил этилиб, бу камчиликларни олдини олиш юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш ҳамда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирларини самарали ўтказиш ҳамда эпидемиологик вазиятнинг кескинлашуви олдини бўйича ҳамкорликдаги ишлар кўламини кенгайтириш масаласига эътибор қаратилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати