Фарғонада умумармия қўшиқлар фестивалининг ҳарбий округ босқичи бўлиб ўтди

2

Шарқий ҳарбий округ Маънавият ва маърифат марказида мустақилигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекстонда эркин ва фаровон яшайлик” шиорлари остида ҳарбий хизматчилар ўртасида умумармия қўшиқлар фестивалининг округ босқичи бўлиб ўтди.
Танловда барча гарнизонлардан истеъдодли ва ижодкор ҳарбий ҳизматчилар иштирок этди. Фестиваль “Лирика”, “Эстрада қўшиқлар” ва “Саф қўшиқлари” йўналишида бўлиб ўтди.
Ҳар бир ҳарбий хизматчи қўшиқларни қалбга етадиган тарзда куйлаб, томошабинларнинг ва ҳайъат аъзоларининг олқишларига сазовор бўлди.

Танлов якунига кўра “Лирика” йўналишидаги қўшиқлар бўйича Фарғона гарнизони ҳарбий хизматчиси Ҳожиакбар Нўъмонов, “Эстрада қўшиқлар” йўналишида Фарғона гарнизони ҳарбий оркестр мусиқачиси Асомиддин Чоршанбиев, “Саф қўшиқлари” йўналишида Наманган гарнизони ҳарбий ҳизматчиси Бобомурод Нуратов ғолибликни қўлга киритди ва Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказиладиган босқичга йўлланма олди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати