Касб-ҳунар эгаллаган мутахассисларга сертификатлар топширилди

13

Бугун Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида банд бўлмаган аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида “Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини таёрлаш маркази” ташкил этилган.
Ушбу масканда ҳунар ўрганишни хоҳлаганлар учун барча шарт-шароитлар мужассам. Марказда сувоқчилик, чилангарлик, дурадгорлик каби 16 га яқин касб-ҳунар ва шу билан бир қаторда қўшимча тарзда рус ва инглиз тиллари ҳам ўргатилади.
Бугун водий вилоятларида шу каби марказларнинг битирувчиларига сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Марғилон қурилиш коллежи негизида барпо этилган ушбу марказнинг илк битирув тадбирида Шарқий ҳарбий оркруг қўшинлари қўмондони ўринбосари полковник Шуҳрат Абдуллаев сўзга чиқиб, аҳолига касб-ҳунар ўргатиш зарур эканлиги ва шунда оиласига, ота-онаси ҳамда ватанига фойда келтириши янада ортади, дея таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида тантанали равишда битирув сертификатлари топширилди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати