Самарқандда ёшлар “Мудофаа вазири очиқ кубоги”нинг округ босқичида беллашишди

54

Самарқанд шаҳридаги Олимпия ва ўсмирлар спорт мактабида дзюдо спорт тури бўйича Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири кубогига саралаш учун округ босқич мусобақалари ўтказилди.

Унда Жиззах, Самарқанд ҳамда Навойи вилоятларидан 18 ёшдан 20 ёшгача бўлган дзюдочи ёшлар иштирок этишди.

Округ босқичида 66, 73, 81, 90, 100 ҳамда 100 кг дан юқори бўлган вазн тоифасида ўзаро беллашган 122 нафар ёшлар ҳар бир жангда бор куч-ғайратларини ишга солиб, рақиблари билан муросасиз баҳс олиб боришди.

Мусобақа якунида ғолибларга округ қўмондонлиги томонидан вазир кубогида иштирок этиш сертификатлар, медаль, диплом ва совғалар топширилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати