Мудофаа вазири ўринбосари Чуст тумани ёшлари билан учрашди

5

Бугунги кунда раҳбарларнинг ёшлар билан учрашуви, уларни муаммоларига қулоқ тутиши, таклифларига хайрихоҳлик билдириши анъана тусини олди, десак янгилашмаган бўламиз.
Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” тадбирининг навбатдагиси Наманган вилояти Чуст туманида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари Aлишер Норбоевнинг чустлик ёшлар билан учрашуви янги ғояларга йўл очди.
Тадбирда эртамиз давомчиларига мудофаа тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, юрт ҳимоячилари учун яратилаётган шарт-шароитлар хусусида керакли маълумотлар берилди.
Бўлиб ўтган учрашувда ҳарбий соҳага қизиқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича бевосита раҳбарга мурожаат қилиш имконига эга бўлишди.
Мудофаа вазирининг ўринбосари ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш баробарида, уларни қийнаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Ҳарбийликка қизиқиши юқори, ўз тақдирини Ватан ҳимоячиси бўлишдек шарафли ва масъулиятли касб билан боғлашни мақсад қилган ёшлар тадбир давомида бир олам таассуротларга эга бўлди.
Бундай тадбирлар республикамиз бўйлаб давом этмоқда.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати