Ёшларга эътибор – келажакка эътибор!

5

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ масъуллари, Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳокимлиги ҳамда вилоят Мудофаа ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Шеробод туманида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.
Тадбирда ҳарбий округ тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи масъул офицери подполковник Алишер Ширинов: “Ёшларга эътибор – бу келажагимизга эътибор. Ҳозирги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларимиз учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзларни кўриб, яна ёшлар қаторида бўлгим келади”, – дея таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ҳам сўзга чиқиб, ёшлар учун давлатимиздаги яратилаётган имтиёзлар ва қулайликлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

– Бугунги “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” тадбири менга жудаям манзур бўлди. Ушбу учрашувда мен ўзимни қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, жудаям кучли мотивация олдим. Чунки оддий инсонларни фарзанди бўлишига қарамасдан ўзларининг ҳаётдаги тиришқоқликлари-ю, қилган саъй-ҳаракатлари билан раҳбар даражасига эришганликлари бизда ўзгача шижоат уйғотди. Мен ҳам келажакда ҳарбий хизматчи бўлиб генералгача боришни ўз олдимга мақсад қилдим, – дейди Илёсжон Туропов.
Тадбир сўнгида ёшларни рағбатлантириш мақсадида уларга ҳарбий округ қўмондонлиги ва туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ҳамда бадиий китоблар топширилди.
Бу каби учрашувлар Сурхондарё вилоятининг қолган туманларида ҳам ўтказилиб борилмоқда.

III даражали сержант, Акбар АХМЕДОВ Термиз гарнизони