Наманганда фахрийлар, ёшлар ва ҳарбийлар учрашуви бўлиб ўтди

6

Мудофаа вазирлиги Фахрийлар кенгаши ташаббуси билан ташкиллаштирилган ушбу экскурсия Наманган гарнизонидаги ҳарбий қисмдан бошланди.
Ҳарбий қисмда меҳмонлар гуллар билан кутиб олинди. Шундан сўнг иштирокчилар ҳарбий қисмда яратилган шарт шароитлар билан танишиб чиқишди. Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди синфхоналарига кириб келар экан, қулайликлардан фойдаланаётган ёшларга меҳмонларимизнинг кўзи тушиб суҳбат олиб борди. Шу жойда тўпланганлар ўртасидаги мулоқот, бир сўз билан айтганда, уч авлод учрашувига айланиб кетди.


Шундан сўнг ёшлар, ҳарбийлар ва фахрийлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Катта авлод издошларига ўз ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб, мақсадга интилиш, машаққатларни енгиб ўтиш ҳақида қимматли тавсиялар берди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди.
Худди шундай учрашув Чуст туманида ҳам ўтказилди.
Фахрийларимизнинг навбатдаги манзили Андижон вилояти сари бўлди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати