Марказий ҳарбий округда ҳарбийларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар топширилди

6

Марказий ҳарбий округ Маданият ва маърифат марказида Жиззах, Самарқанд, Каттақўрғон ҳамда Навоий гарнизонларидаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига квота асосида олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун бериладиган тавсияномалар тантанали равишда топширилди.

Тадбирда ҳарбий округ қўмондонлиги, шоир ва ёзувчилар, ҳарбий ҳизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига келажак йўлларида омадлар тилаб, уларнинг яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишларини ва юртимиз равнақи йўлида фидойилик билан хизмат қиладиган инсон бўлиб етишишларини тилади.

Шундан сўнг имтиёзли тавсиномага эга бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари сўзга чиқиб, ҳарбий хизматчининг фарзанди эканлиги нечоғлик фахр-ифтихор бағишлаганини ва ўз ота-оналарига муносиб фарзанд бўлишларини, келгусида мустақил Ватанимизнинг порлоқ келажаги йўлида меҳнат қиладиган, мамлакатимиз равнақи йўлида ҳисса қўшадиган комил инсон бўлиб етишишларини таъкидлаб, барча тенгдошларига омад ёр бўлишини тилашди.

Тадбир якунида ҳарбий оркестр жамоаси томонидан ташкил этилган концерт дастури тавсиянома эгаларининг ҳурсандчилигига янада хушкайфият улашди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати