Диққат, эълон!

15

Ўзбекистон Республикасида етакчи олий ҳарбий таълим муассасаси хисобланган, ҳарбий мутахассисларни тайёрлашда юқори мавқеига эга Қуролли Кучлар академияси қуйидаги профессор-ўқитувчилар лавозимларига ишга қабул бўйича танлов эълон қилади:

1. Табиий фанлар йўналиши бўйича:
доцент (олий математика) –1 ўрин;
2. Тиллар кафедраси бўйича:
профессор (инглиз тили) –2 ўрин;
профессор (немис тили) –1 ўрин;
доцент (инглиз тили) –3 ўрин;
доцент (рус тили) –4 ўрин;
доцент (форс тили) –2 ўрин;
катта ўқитувчи (инглиз тили) –4 ўрин;
катта ўқитувчи (француз тили) –1 ўрин;
катта ўқитувчи (рус тили) –3 ўрин;
катта ўқитувчи (немис тили) –1 ўрин;
ўқитувчи (инглиз тили) –4 ўрин;
ўқитувчи (рус тили) –2 ўрин;
ўқитувчи (немис тили) –1 ўрин;
3. Қўшинлар ва уларни кундалик фаолиятини бошқариш йўналиши бўйича:
доцент (бошқарув фаолияти асослари ва менеджмент) –1 ўрин;
катта ўқитувчи (информатика ва ахборот технологиялари) –2 ўрин;
4. Қўшинларни жанговар таъминоти йўналиши бўйича:
доцент (муҳандислик тайёргарлиги) –1 ўрин;
ўқитувчи (РКБМ ва кимё) –1 ўрин;
5. Жисмоний тайёргарлик ва спорт йўналиши бўйича:
ўқитувчи –3 ўрин;
6. Гуманитар фанлари йўналиши бўйича:

Гуманитар фанлар цикли

доцент (фалсафа) –1 ўрин;
Педогогика ва психология цикли
профессор (психология) –2 ўрин;
доцент (психология) –1 ўрин;
доцент (педагогика) –1 ўрин;
ўқитувчи (педагогика) –1 ўрин;

 

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

Академия бошлиғи номига ариза;

кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа;

олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси (номзод камида магистр даражасига эга бўлиши шарт).

Қатнашувчиларда илмий даража, илмий унвон, шунингдек илмий ишлар
ва ихтиролар мавжуд бўлган тақдирда, улар тегишли дипломлар, аттестатлар нусхаларини ва илмий ишлар рўйхатини тақдим этишлари лозим.

 

Ҳужжатлар эълон чоп этилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кун муддат ичида қабул қилинади.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Паркент кўчаси – 2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси.

 Телефонлар: 71 289-97-84, 71 268-17-20, 71 289-97-27.