Олимпиадага навбатдаги лицензия қўлга киритилди

6

Хушхабар! “Токио-2020” Олимпиадасида иштирок этиш учун ўқ отиш спорти спортчиларимиз томонидан навбатдаги лицензия қўлга киритилди!
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Спорт маркази спортчиси Мухтасар Тоҳирова пневматик милтиқдан 10 ва 50 метр масофадан ўқ отиш дастурларида квалификацион даврда тўплаган юқори баллари учун Токио Олимпия ўйинларининг лицензиясига эга бўлди.


Қайд этиш жоиз, спортчимиз лицензион даврда 2019 йил Қатарнинг Доха шаҳрида ўтган Осиё чемпионати ва Германияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юқори натижани қайд этган эди. Шунингдек, жорий йилда Қозоғистон Республикасида ўтган халқаро мусобақада 10 метр масофада кечган дастурда ғалаба қозонган.
Шу тариқа, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси делегациямиз ҳисобига навбатдаги лицензияни тақдим қилмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Мудофаа вазирлиги раҳбарияти спортчимизни ва Ўзбекистон ўқ отиш спорти Федерацияси мутасаддиларини ушбу унитилмас кун билан муборакбод этади ҳамда бўлажак “Токио-2020” Олимпия ўйинларида спортчимизга омад ва зафарлар тилайди!

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти