Ҳаво десантчиларининг амалий машғулотларида

75

Шарқий ҳарбий округда юрт ҳимоясига масъул ўғлонлар ҳаво десант тайёргарлик машғулотларида олган билим ва кўникмаларини “Фарғона” дала ўқув майдонида амалда синовдан ўтказишмоқда.


Машғулот бошланар экан, даставвал маъсул офицерлар ҳамда мутахассис ҳарбий хизматчилар томонидан юрт посбонларининг амалий сакрашга оид билим ва кўникмалари ҳамда руҳий тайёргарликлари назоратдан ўтказилди. Шундан сўнг мутахассислар томонидан ҳарбий хизматчиларнинг парашютлари ва анжомлари созлиги текшириб кўрилди. Ҳаво десантчиларнинг тайёргарликлари қониқарли эканлиги аниқлангач, машғулот раҳбари томонидан ҳарбий хизматчилар билан алоҳида шуғулланиш ишлари олиб борилди ва уларга тегишли йўриқномалар берилди.
Парашютда сакраш машқини амалга ошираётган ҳарбий хизматчилар хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда сакрашни амалга оширдилар. Жараён Шарқий ҳарбий округ қўшинлари ҳаво десант тайёргарлик бўлими масъул офицерлари томонидан назорат қилиб борилди.
“Фарғона” дала ўқув майдонида юрт ўғлонларининг амалий сакраш машғулотлари давом этмоқда.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати