Қуролли Кучлари академиясига Покистон элчиси ташриф буюрди

112

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сйед Али Асад Гиллани ва элчихона ҳарбий атташеси Айзас Айзад Амин ташриф буюрди.


Меҳмонлар Қуролли Кучлар академияси фаолияти, бу даргоҳда таълим олиш учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, улар академия тарихини ўзида жамлаган музей, кутубхона ҳамда Покистон мавзувий синфида ҳам бўлишди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти