Фахрийлар сукутининг сабаблари…

11

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига Иккинчи жаҳон уриши фахрийлари ташриф буюриши муносабати билан “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Тадбирда Иккинчи жаҳон уриши қатнашчилари Аҳад бобо Ачилов, Бектемир бобо Қаршибоев ва фахрийлар кенгаши аъзолари ҳамда бир гуруҳ ўқувчилар ва курсантлар иштирок этишди.
Иккинчи жаҳон уриши қатнашчиларининг сўзларини эшитаркан, иштирокчилар ўзларига бегона, бироқ билвосита хабардор бўлган воқеалардан шу қадар таъсирланиш асносида, унинг иштирокчиси бўлган фахрийлар сукутининг сабабларини англагандек бўлади…

Сўзга чиққан фахрий ҳарбий хизматчилар хизмати давомида эришган ютуқлари, ҳаётий тажрибалари ва қизиқарли воқеаларни курсантларга сўзлаб беришди.
Самарқандлик асрга тенгдош Иккинчи жаҳон уриши фахрийлари Аҳад бобо ва Бектемир боболарни бошидан ўтказган оғир дамларини эшитган курсантлар тинчлик бу – бебаҳо неъмат эканлиги, уни авайлаб кўз қорачиғидай асраб, Ватанимизнинг ҳар қарич жойи учун жон фидо қилиш ҳар бир ҳарбий хизматчининг бурчи эканлигига яна бир амин бўлдилар.
Учрашув курсантларда катта таасурот қолдирди ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Хайрулло ЎЛМАСОВ