Фото: “Тошкент-сити” – ретро автомобиллар марши йўналиши ва мусиқий тантаналар ўтказилган майдон

11

Пойтахтимизда ретро автомобиллар марши, ҳарбий ансамбль ва оркестр ижросидаги мусиқий дастурлар намойиши ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари бугун, 7 май куни ҳам давом этди.

Бугун марши йўналиши “Тошкент-сити” бўлди. У ерда кўп сонли томошабинларга ҳарбий ансамбль ва оркестр жамоалари томонидан ватанпарварлик ва уруш йиллари ҳақидаги қўшиқларни ўзида жамлаган концерт дастурлари намойиш этилди. Шунингдек, фахрий қоровулнинг кўргазмали ва ҳарбий хизматчиларнинг жанговар санъатга оид чиқишлари намойиш этилди.

Юртдошларимиз ва пойтахт меҳмонларига буюк ғалабанинг 76 йиллиги шодиёналари ана шундай кўтаринки руҳда тақдим қилинмоқда.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти