Сурхондарёда ҳарбийлар тошқин оқибатларини бартараф этишда аҳолига кўмаклашмоқда

8

Кеча, 6 май куни кучли ёмғир ёғиши оқибатида Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Азларсой ва Боғаро маҳаллаларида сув тошқини содир бўлди.
Тошқин туфайли мазкур маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли жабр кўрди.
Тошқин ҳақидаги хабар бу ерга яқин жойлашган Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм тезкор навбатчисига етиб келгач, навбатчи маълумотни тезда ҳарбий қисм командирига етказди. Ўз навбатида ҳарбий қисм командири подполковник Асрор Дўстов аҳолига амалий кўмак бериш мақсадида сув тошқини бўлган маҳаллаларга бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар билан етиб бориб, тошқин оқибатларини бартараф этишга киришдилар.

Ҳарбий хизматчилар ёрдамида маҳаллалардаги умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муасссалари, кўчалар ва аҳоли яшаш хонадонларида лой ва сувлардан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Бу армия ва ҳалқ якдиллигидан, Ватан ҳимоячилари юртдошларимиз учун ҳар қандай вазиятда кўмакка шай туришидан далолатдир.

III даражали сержант Акбар АХМЕДОВ, Термиз гарнизони