“Аждодларимиз жасорати – мангу барҳаёт”

11

6 май куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Ғалаба боғи”да “Аждодларимиз жасорати – мангу барҳаёт” мавзусида ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Қуролли Кучлар Академияси илмий взвод муддатли ҳарбий хизматчилари, ҳарбий оркестри ва Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 18-мактаб ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда иштирок этган ёшларга аждодларимз жасорати, уларнинг қаҳрамонликлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Замон шиддат билан ўзгаётган бир вақтда, мустақил фиклайдиган, масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, мамлакатимиз олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этувчи, шижоатли ёшларни ўзида жамлаган ушбу тадбирдан кўзланган мақсадга эришилди.

Қуролли Қучлар Академияси ёшлар етакчиси капитан Б.Солиев