Жасорат мангу ва абадийдир

12

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Сўх гарнизони ҳарбий хизматчилари ва тарғибот гуруҳи, туман ҳокимлиги, ҳамкорликдаги куч тузилмалари вакиллари хамда кенг жамоатчилик 2000 йил Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тоғларида олиб борилган жанговар ҳаракатларда мардларча ҳалок бўлган Хайриддин Холбоевнинг туғилиб ўсган хонадонида бўлишди.
Марҳум сержант Хайриддин Холбоев, 1979 йил олис тоғлар бағридаги Cўх тумани, Лембург маҳалласида туғилган. У Ватан тинчлиги, юртдошларимиз осойишталиги йўлида ўз ширин жонини фидо қилди…

Хайриддин Холбоевнинг уйига ташриф буюрган ҳарбийларни кўриб, уни дунёга келтирган муштипар онажонисининг кўзларига ёш келди. Онахон дилидаги сўзларини ҳарбийларга сўзлаб, “ўғлим она Ватан учун жон фидо қилди, юртимизга, халқимизга наф келтирган фарзанд ўстирганимдан фахрланаман, илоҳим юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин,” – дея қўлларини дуога очди.
Ҳарбий хизматчилар марҳум сафдошининг руҳига ҳурмат бажо келтириб, унинг оила аъзоларига совға-саломлар беришди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати