Спортчиларимиз курашни давом эттиришади

12

Таиланднинг Паттайя шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё қитъаси учун “Токио-2020” Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақанинг биринчи кун баҳслари ортда қолди. Унда ҳамюртларимиз 3 йўналишда лицензиялар учун кураш олиб боришди.
Афсуски, бугунги беллашувлар жамоамиз учун муваффақиятсиз якунланди. Каноэчиларимиз Владлен Денисов ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Спорт маркази спортчиси кичик сержант Герасим Кочнев жуфтлиги 1000 метрга кечган баҳсда марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтишган бўлса, Спорт маркази спортчиси Қуролли Кучлар хизматчиси Гулбаҳор Файзиева иккинчи бўлиб маррани кесиб ўтди.

Эртага Токио шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича лицензион мусобақа бўлиб ўтади.
Эртанги беллашувларда спортчиларимизга омад тилаб қоламиз. Унда қуйидаги вакилларимиз баҳс олиб боришади:
Байдарка:
Спорт маркази спортчиси Қуролли Кучлар хизматчиси Шаҳриёр Маҳкамов (К1, 1000 метр).
Каноэ:
Гулбаҳор Файзиева (С1, 200 .метр)
Академик эшкак эшиш. Токио (Япония):
LM2х 2000 метр: Мудофаа вазирлиги Спорт маркази спортчиси Қуролли Кучлар хизматчиси Шаҳбоз Холмирзаев ва Собир Сафоролиевлар.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти