Бухоро вилоятидаги ҳарбий қисмда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

51

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Й.Жумаев, Республика маънавият-маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Пардаева, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ш.Тилавов, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вилоят бўлимидан С.Маджидов, “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят Кенгаши раиси Р.Баёзов ва бошқа ташкилотлар мутасаддилари, ёшлар ва фахрийлар иштирок этди.

Учрашув давомида ҳарбий қисм оркестри, ҳарбий хизматчилар томонидан қўл жанги ва фахрий қоровул гуруҳининг чиқишлари, маданий тадбирлар, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар намойиши, “Ватанпарвар” ташкилоти мотоҳаваскорлари чиқишлари намойиш қилинди.

Тадбир сўнгида фаол муддатли ҳарбий хизматчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ матбуот хизмати