Фахрийлар кўрсатилаётган эътибордан мамнун

40

Наманган вилояти Норин туманида ҳозирги кунда 3 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси умргузаронлик қилмоқда.
Элимиз эъзозида бўлган собиқ жангчилар хонадонларида бўлиб ўтган учрашувларда уруш иштирокчиларига ҳурмат-эҳтиром бажо келтирилиб, совға-саломлар улашилди.
Ватанимиз тинчлиги, юртимиз ободлиги учун жанг майдонларида кўрсатган жасоратлари эътироф этилди.
Шарқий ҳарбий округ қўшинлари ҳарбий хизматчилари тарғибот жамоаси, Наманган вилояти ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари Норин туманидаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари “Норинкапа” маҳалласида яшовчи Турғунбой ота Саломов, “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ханафий ота Ўзбеков, “Катта Ўлмас” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Турдивой ота Маматовлар хонадонларида бўлишди.

Қахрамонларга “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттириш баробарида 12 миллион сўм миқдорида бериладиган бир марталик пул мукофоти, совға-саломлар, озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотларини топширдилар. Отахонлар билан дилдан суҳбатлашдилар.
Ҳарбий оркестр уларга уруш жангоҳларида куйланган ҳарбий қўшиқлардан айтиб бердилар.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати