Фото: ретро автомобиллар марши ва мусиқий тантаналар давом этмоқда

18

Мудофаа вазирлиги томонидан пойтахтимиз бўйлаб ретро автомобиллар марши, гавжум нуқталарда ва метро бекатларида ҳарбий ансамбль ва оркестр ижросида мусиқий дастурлар намойиши давом этмоқда.

Бугун, 5 май куни ретро автомобиллар марши йўналишини Мудофаа вазирлиги Марказий аппарати биносидан “Халқлар дўстлиги” санъат саройи ҳовлисига қадар бўлган масофа ташкил этди.

Ҳарбий ансамбль ва оркестр жамоалари томонидан уруш йиллари мазмуни акс эттирилган концерт дастурлари намойиш этилди. Шунингдек, фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтди ва пойтахт аҳолиси ва меҳмонларга кўтаринкилик улашилди.

Ретро автомобиллар марши, ҳарбий ансамбль ва оркестр жамоалари томонидан уруш йиллари ҳақидаги мусиқий дастурлар эртага, 6 май куни ҳам давом этади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти