Тинчлик ва осойишталик ҳақида самимий суҳбатлар

144

Шу кунларда барча ҳудудларда бўлгани каби Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон, Қизириқ, Шеробод ва Музработ туманларида ҳам Президентимизнинг 2021 йил 20 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб, ҳисса қўшган уруш қатнашилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиш тадбирларида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев ҳамда Термиз ҳарбий прокуратураси ва сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Уруш фахрийлари тинч-осойишта кунларга етиб келганига шукроналар айтиб, қўлларини дуога очдилар. Бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш, тинчлик ва осойишталик ҳақида самимий суҳбат қилдилар.

Шундан сўнг вилоят ҳокими Президент табриги ўқиб эшиттирди ва эсдалик совғалар ва озиқ овақат маҳсулотлари фахрийларга топширилди.

Термиз гарнизони ҳарбий оркестр жамоаси ҳамда ҳарбий қисмлардан тайинланган бадиий ҳаваскорлик гуруҳлари томонидан уруш даврини акс эттирувчи саҳналаштирилган мусиқий чиқишлар намойиш этилди ва бу тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.

III даражали сержант Акбар АХМЕДОВ,
Термиз гарнизони