Фото: Пойтахт кўчалари бўйлаб ўтказилган ретро автомобиллар марши ва мусиқий тантаналар

9

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри бўйлаб ретро автомобиллар марши ташкил этилмоқда.

Бугун, 4 май куни Мудофаа вазирлиги Марказий аппарати биносидан Амир Темур хиёбонига қадар ҳаракатланган ретро автомобилларнинг асосий қисмини Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда оммавий ишлаб чиқарилган моделлар ташкил этди.

Таъкидлаш керакки, ретро автомобиллар аҳолининг гавжум жойларида намойиш учун тўхтаб, шунингдек, ҳарбий ансамбль ва оркестр жамоалари томонидан уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари намойиш этилди.

Бу каби ретро автомобиллар марши ва ҳарбий ансамбль ва оркестр жамоалари томонидан уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари эртага, 5 май куни пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” майдонида, шунингдек, 6 ва 7 май кунлари ҳам Тошкентнинг гавжум нуқталарида бўлиб ўтади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти