Самарқандда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва фронт орти меҳнат фахрийси ҳолидан хабар олинди

8

Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб бегуноҳ одамларнинг бевақт ўлимига, мислсиз йўқотишлар ва талафотларга сабабчи бўлган дунёдаги энг даҳшатли, қонли қирғинлардан бири сифатида инсоният тарихида муҳрланиб қолди.

Самарқандда ана шундай мудҳиш воқеаларнинг гувоҳи бўлган ва юрт тинчлиги учун ўзининг жонини гаровга қўйган уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси кичик мутахассислар тайёрлаш маркази қўмондонлиги, фахрийлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда ҳарбий оркестр жамоаси Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи 98 ёшли Жума бобо Ҳасановнинг ҳонадонида бўлишди.

Меҳмонларнинг уруш фахрийсига ҳурмат-эҳтиром сифатида совға-салом билан эмас, балки билдирилган илиқ фикрлар ва самимий қутловлари қаҳрамонимизни беихтиёр қувонтирди.

Фахрийлар ва ёшлар томонидан куйланган жонли ижродаги миллий куй-қўшиқлар, Иккинчи жаҳон уруши даври либосини кийган оркестр жамоаси уруш йилларининг энг оммабоп қўшиқларини ижро этиб, Жума бобонинг ғалаба нашидасини яна бир бор туйишига хизмат қилди.

Ҳарбий хизматчиларнинг навбатдаги манзили фронт орти меҳнат фахрийси София Погребовани хонадони бўлди.

9 ёшида уруш даҳшатини кўрган София Погребовани ҳам қутлаб, байрам совғаларини улашишди ва қаҳрамон аёлнинг жўрлигида уруш йилларининг машҳур қўшиғи “Катюша” ижро этилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати