Метин иродали қаҳрамонларимиз – халқимиз ва ёшларимиз учун чинакам ибрат!

66

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев, Термиз ҳарбий прокуратураси вакиллари ва бир қатор сектор раҳбарлари Қумқўрғон, Шўрчи, Олтинсой ва Денов туманларида истиқомат қилаётган уруш фахрийлари ҳолидан хабар олдилар.
Учрашувларда вилоят ҳокими Тўра Боболов Президентимизнинг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан уларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ 12 миллион сўм миқдордаги бир марталик пул мукофоти ва эсдалик совғалар ҳамда Жанубий оператив қўмондонлигининг ва туман ҳокимларининг совғалари тантанали равишда топширилди.
– Буюк ғалабани таъминлашга беқиёс ҳисса қўшган Сиздек фахрийларимиз билан барчамиз ҳақли равишда фахрланамиз, Биз сизларни фақатгина байрамларда эмас, балки ҳар доим эъзозлаб-ардоқлаймиз, соғлигингиз ҳақида ҳар куни, ҳар соатда ўйлаймиз. Сиздек метин иродали қаҳрамонларимиз ҳалқимиз, айниқса ёшларимиз учун чинакам ибратдир, – дейди Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев.

Сурхондарё вилоятида хозирда 27 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 1 минг 895 нафар фронт орти меҳнат фахрийлари, 101 нафар юз ёшдан ошган фуқаролар истиқомат қилмоқда. Улар ҳозирги дориломон кунларда юртимиз обрў-эътиборини янада юксалтириш ва навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат, мустақиллик ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

III адаржали сержант Акбар АХМЕДОВ, Термиз гарнизони