98 ёшли Адашали ота хотиралари билан ўртоқлашди

45

Адашали ота Умурзоқов 1923 йилда Андижон вилояти Избоскан туманида туғилган, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Яқинлашиб келаётган 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан отанинг ҳолидан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Андижон гарнизони ҳарбий хизматчилари ва тиббиёт ходимлари хабар олишди.
Ҳарбий оркестрнинг жарангдор мусиқа садолари остида кириб келган меҳмонларни кўриб, Адашали отанинг кайфияти кўтарилди.

Ота уруш хотиралари ҳақида сўзлаб берар экан, “1443 йил урушга жўнаб кетдик, Украинага етиб бордик, у ердан Днепр дарёсидан сузиб ўтдик, мен омон қолдим, мен тенги дўстларимни кўз олдимда отиб ташлангани менга жуда қаттиқ руҳий зарба бўлди. Кейин Латвия ва Литвагача бордик…” дея кўзига ёш олди.
Адашали ота 4 нафар қиз ва 7 нафар ўғилни улғайтирди, ҳозирда невараю эваралар ардоғида.
Нуроний отахон эл-юртга тинчлик, ҳарбийларга эса доим зафарлар ёр бўлишини тилаб дуо қилди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати