Самарқандлик қаҳрамонлар юрт посбонларининг эътибори ва эъзозида

8

Каттақўрғон гарнизони ҳарбий хизматчилари 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Нарпай тумани Оқтош шахарчасида умргузоронлик қилаётган 97 ёшли уруш фахрийси Иброхим бобо Абдуназаров хонадонига ташриф буюриб, унинг ҳолидан хабар олиб олди.

Суҳбат жараёнида Иброхим бобо ўзининг беғубор дамларини Севастопольда бошланган аянчли кунларини хотиралаб, Ватан тинчлиги ва озодлигини йўлидаги ғалаба нашидаси Украина остонасида кутиб олгани ҳақида сўз юритиб, она Ватан тинчлиги ва унинг соғинчи каби тушунчаларни теранроқ англашга ундади.

Ҳарбий хизматчиларнинг навбатдаги манзили Нарпай тумани Бахт махалласида истиқомат қилувчи 103 ёшли Иккинчи жахон уруши қатнашчиси Норбек бобо Мардонов хонадонида бўлди.

Норбек бобо 23 ёшида Ватанга бўлган муҳаббати ва душманга бўлган нафрати ила ҳаёт-мамот жангига отланганди. Марказий фронтда хизмат қилди. Кўплаб шаҳарларнинг озод қилинишида қатнашди. Шафқатсиз жангларнинг бирида ярадор бўлганига қарамай, жанг майдонини ташлаб кетмасдан урушнинг сўнги кунларига қадар жанг қилиб, шонли ғалабага эришилгандан сўнг ўз уйига қайтади.

Унинг бундайин азоб-уқубатга тўла ўтган кунлари бугунги кунимизнинг тинчлиги ва осойишталигига қаратилгани билан ташриф буюрган ҳарбийлар ва ёшларнинг қалбини ларзага солди ва Норбек бобонинг ҳаёти улар учун ибрат мактаби бўлди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати