Мудофаа вазирлигида Россия Федерацияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

91

Бугун, 22 апрель куни Россия Федерацияси давлат думаси мудофаа масалалари бўйича қўмита раиси, Россия қаҳрамонлари ассоциацияси президенти, Россия Федерацияси қаҳрамони Владимир Шаманов бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди.
Делегация аъзоларини дастлаб Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов қабул қилди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги дўстлик, кундан-кун ривожланиб бораётган ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Маълумки, бугунги кунда Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ҳам янги босқичга кўтарилиб боряпти. Албатта, бу ҳар икки томон учун ҳам ўз самарасини бермай қолмайди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Жиззах вилояти Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳрида инсоният тарихида биринчи маротаба очиқ коинотга парвоз қилган космонавт Юрий Гагарин шарафига қурилган музейнинг очилиш маросимида ҳам иштирок этади.

Меҳмонлар шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида бўлишади.

Лейтенант Ислом ҚЎЧҚОРОВ, Мудофаавазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти