Жойларда “ғалаба марши” бошланди

11

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари тарғибот гуруҳи ҳарбий хизматчилари, ҳарбий оркестр жамоаси ва ёшлар Фарғона вилоятининг Бувайда туманига ташриф буюрди.
Марказий кўчалар бўйлаб мусиқа садолари остида Иккинчи жаҳон уруши йиллари либосидаги ҳарбийларнинг марш юришлари халқнинг кайфиятини кўтарди. Тадбир маданият марказида давом эттирилиб, қурол-аслаҳалар намойишлари ташкил этилди ҳамда бу ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
Турли мусиқа ва куй қўшиқларга ҳарбий хизматчилар билан аҳоли ва ёшлар рақсларга тушиб, бирдамликни акс эттиришди.

Шундан сўнг тарғибот гуруҳи тумандаги 2-сонли умумтаълим мактабида бўлдилар. Ҳарбий ака ва опалари билан мулоқотда ўқувчилар уларга ҳавас қлишларини изҳор этишди.
Шарқий ҳарбий округ қўшинлари гарнизонларида бундай тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати