Булунғурлик Бектемир бобо ҳарбийлар эътиборида

10

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази ҳарбий хизматчилари булунғурлик Иккинчи жаҳон қатнашчиси Бектемир бобо Қаршибоев хонадонига ташриф буюриб, унинг ҳолидан хабар олди.

Бектемир бобо Қаршибоев 1924 йили Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. 1942 йилда, айни 18 ёшида у немис фашизмига қарши курашиш уйун фронтга жўнаб кетган.

У фронтдаги ҳарбийларга озиқ-овқат, қурол-аслаҳалар ўз вақтида етиб боришида зиммасига қўйилган масъулиятни виждонан бажарган. Урушдан сўнг, 1949 йилда ўз юртига қайтган Бектемир бобо ички ишлар тизимидаги маъсул лавозимларда 37 йил фаолият олиб борган. Ҳозирги кунда 97 ёшни қаршилаган Бектемир бобо ва Баҳорахон она фарзандалари ҳамда невара-эваралари ардоғида қарилик гаштини сурмоқда.

Контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Хайрулло ЎЛМАСОВ,  марказ пресс-атташеси