Бу кунларнинг қадрига етиш керак

9

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Андижон гарнизони ҳарбий ҳизматчилари 97 ёшни қарши олган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шарон ота Сатторов хонадонига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олишди.
Шарон ота ҳарбий учувчи бўлган. Уруш даврларини эслар экан, “У вақтларда кўрмаган-кечирмаган ҳеч қийинчилик қолмади, барчасини бошимиздан ўтказдик, нонсизлик, сувсизлик майли-ку, яқинингни кўзингни олдида отиб ўлдиришса у нақадар фожиа”, – дея кўзига ёш олди. “Қалбларни ларзага келтирадиган у уруш номи ўчсин. Мана, ҳозир дориломон даврлар келди, яшайдиган замон келди. Ёшларда ҳозир имкон бор, бу кунларнинг қадрига етиш керак”, – дейди ота.

Ота йўқлаб келган ҳарбий хизматчиларни дуо қилди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати