Шарқий ҳарбий округдаги намунали оила аниқланди

11

Ҳарбий хизматчилар оилаларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш учун Мудофаа вазирлиги тизимида “Намунали ҳарбий оила” кўрик-танлови ташкил этилган.
Шарқий ҳарбий округ маънавият ва маърифат марказида ушбу кўрик-танловнинг ҳарбий округ босқичи бўлиб ўтди.
Танловда жами 6 та оила қатнашди ва “Мустаҳкам оила – жамият таянчи”, “Ота оила устуни”, “Она моҳир яратувчи”, “Фарзандим – дилбандим” ҳамда “Тезкор савол-жавоб” каби 5 та шарт бўйича беллашишди.

Танлов якунида 3-ўринни Андижон гарнизонидаги ҳарбий қисмдан, 2-ўринни Марғилон шаҳридаги ҳарбий қисм, 1-ўринни эса Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисмдан ташриф буюрган оилалар қўлга киритди. Ғолибларни округ мутасаддилари диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдилашди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати