Разведкачи Одилжон ота хонадонида

9

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Фарғона гарнизони ҳарбий хизматчилари, харбий оркестр жамоаси ва ёшлар мусиқа садолари остида Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 99 ёшни қарши олган Одилжон Зокиров хонадонида бўлдилар.
Одилжон ота Зокиров 1942 йилнинг сентябрь ойида Харьков, Белград, сўнгра Денисовка, Великолукский шаҳарларида бўлган жанговар ҳаракатларда артиллерия бўлинмасида разведкачи бўлиб хизмат қилган. Харьков шаҳрига 90 километр масофада Одилжон ота тушган эшелон бомбардимон қилинган. 1944 йил 30 май куни автомат ўқидан яраланди…
Ота урушнинг мудҳиш воқеаларини эслар экан, бу дориломон кунларга етиб келиш осон бўлмади, дея кўзига ёш олди.

Одилжон отани йўқлаб келган ёшлар билан биргаликда ҳарбий оркестр уруш йиллари ҳақидаги турли қўшиқларни куйлаб, отахонни бир зумга ёшлик йилларига қайтаришга уринди.
Алп келбатли ҳарбий хизматчиларга қараб ўзининг навқирон ёшлик пайтларини кўрган отанинг юзида мамнуният уфурди.
Одилжон ота 9 нафар фарзандни вояга етказган. Ҳозирги кунда невара-чевара-ю, эваралар ардоғида.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати