Артиллериячилар қўшма йиғин машғулотида

12

Қўшинларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида миллий армиямизнинг жанговар шайлигини янада ошириш, тайёргарлик машғулотларини бугунги кун талаблари асосида ташкил этишдек устувор мақсад мужассам.
2021 йил 19 апрель кунидан 23 апрель кунига қадар Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги “Термиз” дала ўқув майдонида ДХХ Чегара қўшинларининг миномиёт бўлинмалари ва артиллерия ўтини тўғирловчи ҳарбий хизматчилар билан ўқув услубий йиғинга старт берилди. Унда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ артиллерия бўлими бошлиғи подполковник Рустам Пўлатов иштирок этмоқда.

– Ўқув йиғинни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, миномиёт бўлинмалари ва артиллерия ўтини тўғирловчи ҳарбий хизматчиларнинг ўзларига юклатилган жанговар вазифаларни бажаришда амалий ва назарий билимларини такомиллаштириш ҳамда дала кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган, – дейди Жанубий оператив қўмондонлиги артиллерия бўлими бошлиғи подполковник Баҳодир Умрзоқов. – Ўқув йиғин давомида иштирокчилар билан артиллерия қуролларидан фойдаланиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилади.

III даражали сержант Акбар АХМЕДОВ, Термиз гарнизони