Халқ рози бўлаётгани – бу жуда яхши баҳо

11

Бугун, 19 апрель куни Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан Шароф Рашидов туманидаги “Обод маҳалла ва обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган “Шариллоқ” маҳалласида шароити оғир, ногиронлиги бўлган ва боқувчисини йўқотган хонадонларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, маҳала, кўча атрофларини тартибга келтириш ва бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди.

– Биз, ҳарбий хизматчилар халқ билан бир тан-у, бир жон бўлиб, ушбу маҳаллани обод ва кўркам қиёфага айлантиришимиз керак. Яқинда ушбу дастур асосида Зафаробод туманидаги “Мирзачўл” маҳалласида бир қанча ишлар амалга оширилди ва бундай улкан бунёдкорлик ишларидан халқимиз жуда миннатдор бўлдилар. Демак, қилаётган ишларимиз юртдошларимизга манзур бўлмоқда, халқ рози бўляпти, бу жуда яхши баҳо, – дейди мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев.

Махаллада ободонлаштириш ишлари бошланиши билан бир қаторда аҳолига кенг кўламли тиббий хизмат ҳам кўрсатилмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати