Жисмонан ва маънан соғлом ёшлар – эртанги куннинг муносиб эгалари

4

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчилар, ҳарбий прокуратура ва ёшлар иштирокида ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар юз беришининг олдини олиш ва уларнинг жисмонан ва маънан соғлом бўлиб камол топишида ҳарбийлар билан ўтказиладиган тадбирларнинг аҳамияти катта эканини айтиб ўтишди. Шундан сўнг ёшлар сафда юриш машқларини ҳарбийлар билан биргаликда бажаришди. Ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги ва жанговар санъатга оид бошқа кўргазмали чиқишлари ёшларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир давомида қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳам намойиш этилди. Ёшлар ҳарбий қисм ошхонаси билан ҳам танишиб, ҳарбий акалари қандай овқатланишини ўз кўзлари билан кўришди. Тадбир сўнгида намойиш этилган концерт дастурини ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила азолари ҳамда ёшлар биргаликда томоша қилиб, кўнгилли маданий ҳордиқ олишди.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати